Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ опажон саломатмисиз. Опажон аввалам бор саволим учун узр сўрайман лекин манда иккиланиш пайдо бўлди, бугун тонгдаги каналингиздаги "Аёллардан келадиган оқлик" саволига берган жавобингиздан кейин. Буни мадраса муаллимаси ўша оқлик (вдиления) нажосат ҳисобланади озгинаси ҳам таҳоратни бузади дейишяпти экан. Шу постизни 2 3 яқиним билан бўлишгандим улар устозадан сўрашибди, кифоя китобида ҳаммаси ёзилган олиб ўқинглар дейишибди опажон сизнинг илмингизга шубҳам йўқ лекин барибир кўнглимда иккиланиш бўляпти
– Ва алайкум ассалом! У фатво уламолар марказидан берилган. Бир нарсага мен қайта қайта жавоб беравермайман. Валлоҳу аълам!