Ассалому алайкум! Бир нарсага ойдинлик киритмоқчи эдим.. Ёшим 31 да рус тили ва адабиёти ўқитувчисиман, оиламни шароитидан келиб чиқиб ишламоқчиман,турмуш ўртоғим руҳсат бердилар лекин, фақат кичик синфлардан дарс оласан котта синф ўқувчиларига дарс ўтмайсан деяптилар, биласизки мактабларда оғил бола ва қиз болалар биргаликда ўқитилади... бу қанчалик тўгри ростан ҳам котта синфга киришим ножоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Эр рухсат бермаса ножоиз. Валлоҳу аълам!