Пул сўраса бўладими?

01:37 / 26.07.2022 | Amina Jurayeva | 358
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бир саволим бор эди. Янги унаштирилган қиз бо‘лажак турмуш о‘ртог‘идан о‘з эҳтиёжлари учун пул со‘раши жоизми? Ёки куёв бола берадиган пул никондан кейин ҳалол бо‘ладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳдан аввал тарафлар орасида молиявий мажбуриятлар бўлмайди. Ихтиёрий бериши жоиз. Валлоҳу аълам!