Янги туғилган чақалоқ

02:33 / 22.07.2022 | Obid Dusiyor | 395
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ Аллаҳни изни билан 1 ҳафта олдин қиз фарзандли бўлдик. Кеча бир ҳолат булди, Биз 1 хона обжетда (кўп хонадони) турамиз. Уйга гўшт олиб келдим, уйда қайнанам бор эди. Чақолоқли уйга ( чилла демоқчи) хом гўшт киритиб бўлмайди деб олиб чиқиб кетди, мен бунақа ирим сиримларга ишонмайман шунинг учун сал жаҳлим чиқиб хафа бўлдим, шуни аёлимга ва қайнанамга туширдим озми кўпми, қазои қадар фақат Аллоҳдан деб. Саволим чилла ҳақида (бу ҳолат ширк бўлиб қолмайдими) шариатни ҳукми қандай. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Жавобизни кутаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, яхшилигу ёмонликни Аллоҳдан деб иймон келтирганмиз. Қандайдир хом гўшт ҳеч нарсани жалб қила олмайди. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Уларга бу нарсани тушунтириб бораверасиз.  Валлоҳу аълам!