Муаллифлик ҳуқуқи

20:50 / 01.06.2022 | Muslima Foziljonova | 375
Ассалому алайкум! Яқинда итимоий одоблар китобидаги муаллифлик ҳуқуқи ҳақида дугонам ўқиган экан. У ерда ёзилган нарсаларни ўқиб ўйланиб қолдик. Инглиз тили ўрганамиз. Шунинг учун кўплаб дарсликларни интернетдан текин версиясини тортамиз ва фойдаланамиз. Компютердан ҳам фойдаланамиз. Ҳеч кимга сир эмас, кўпчилик Wиндоwсни ҳам пуллик версиясидан эмас, текинидан фойдаланади, жумаладан биз ҳам. График дизайн соҳасини ҳам ўрганаётгандик. Унга ҳам "Пҳотошоп" программасини текин версиясини ишлатамиз. Интернетдан турли фонтларни ҳам фақат текин шаклидагисини тортамиз. Демак биз гуҳоҳ қилябмизми? Буларни ҳаммасини пулини тўлаб кейин ишлатишимиз керакми аслида? Агар қилаётган ишларимиз нотўғри бўлса, ўрганишни тўхтатайликми чунки тўғриси бизда буларнинг ҳаммасини тўлагани маблағ йўқ. Тўлолмасак, уларни ишлатмаганимиз маъқулми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рухсати бўлса, ишлатиш жоиз. Бўлмаса рухсати борини топиб ишлатиш керак. Валлоҳу аълам!