Ҳақ талашиш

21:02 / 01.06.2022 | Malish | 421
Ассалому алайкум! Устозам бундан аввал ҳам саволлар бердим.Бу сафар ҳам ўз илмсизлигимни тўлдириб ва инсоний бу тўғри бу нотўғри деган шахсий фикрларимни тўғирлаш учун савол йўллаяпман.
Турмуш ўртоғим билан турли мусулмон миллаталарини қадрияти, оилада турмуш Тарзи,аёллар ва эркакларни қай ҳолатда эканини сухбатлашиб солиштирдик.Чунки биз Америкада истиқомат қиламиз ва бу ерда турлик мусулмон миллатларидан дўстларимиз, танишлар, қўшнилар бор.Турмуш ўртоғим барибир бизни урф одат тарбиямиз улардан яхши, тозалик фаросат,уй тутиш ва ҳоказоларни солиштириб кетдилар.Мен ҳа шундай аммо шундай бўлишига қарамай Ўзбек эркакларни акасари аёлидан бу учун миннатдор бўлмайди.Буни Унга мажбур деб қарайди.Кўчада оғир юк кўтарган фақат Ўзбек аёлини кўрдим, на турк,на Араб ва на покистонликларни аёли оғир юк кўтариб бозор учар қилмайди десам ҳа кўрдингми бу биздаги қадриятларни тарбияни яхшилигидан дедилар.Мен аёлни бу ҳолатда юриши тўғри қадриятми дедим?Бир Араб йигитни бизни оналаримиз билан ўз онасини солиштириб сизлар аёлларингизни қадрига етинг, уларни бошингизда кўтаринг бизни оналаримиз ёшлигимиздан бизга ўзи қараб, тарбия бериб қийналиб катта қилмайди Бунда энагалар ёрдам беради аммо шундай бўлса ҳам Ҳар гапида мени рози қилмасанг жаннатга кирмайсан деб Ҳар гапида эслатади,сизни оналарингиз буни беминнат қилар ва ҳеч қачон ҳизматимни қилмасанг жаннатга кирмайсан деб маломат қилишмас экан деб айтган.Бизда аёлини қадрлашмайди дедим.Мана туркларда аёлларни ўта ардоғлаб ,қадрлашади аммо Аёллари буни қадрини билмайди,арабларда ҳам ҳудди шу.Ўзлари менга айтишган дедим.Кейин ҳўжайиним аёлларни шундай ўрнини билдириб турмасанг ўша Араб, турк Аёллари каби бошга чиқиб кетади дедилар.Мен айтдим бизда ҳам эркаклар шу ҳолатга келмадими? Аёлини хизматини бу Унга мажбур деб уни ҳурсанд қилиб туриш, бунинг учун ундан ҳам миннатдор бўлиш десам аввалдан бизда шундай яшалган Ота боболаримиз ёмон яшашдими? дедилар.Аввалдан шундай бўлганмикин,ёки кейинчалик дин унутилиб шу ҳолатга етдимикин бизни Ўзбек эркакларимиз дедим.Икки тараф тушунган ҳолатда миннатдорлик билан бир бирини ҳизматини қилса ҳозир бундай муаммолар бўлмас эди. Турк арабларда ва бизларда ҳам дедим.Мени билдирган фикримни ҳатоликларим бўлса тўғирлаб беришингизни Жуда ҳоҳлардим.
Яна мени 4 ўғил фарзандларим бор.Деярлик барчадан ҳа қизинг бўлмади майли қиз бўладиган келинлар келсин дейишади.Ҳизматингни қиладиган яхши келин келсин дейишади.Ҳа мен келажакда солиҳа ҳам тилида ҳам амалида ҳам шундай аёл оғилларимга келишидан, Ҳар бир қилаётган иши Аллаҳ учун бўлиши учун тарафдорман.Аммо Бунда Ота онани хизматини шу келинлар қилсин деб ўғил фарзанддан Ота онани хизматини олиб ташланади.Мен доим айтаман келиннинг хизмати иккинчи даражада авваламбор мени отасини хизматига ўғилларим Чопсин, холис қилсин ва буни ғанимат билсин деган тушунчадаман..Келингача қолдирмай ўзи югуради, хизматини қилиб қолай, Аллаҳдан бунинг учун ажр умид қилсин.Мен ўғилларим мана шундай бўлишини Жуда истайман.Чунки саҳоба олимларнинг Ота оналарини хизматида қандай қоййим туришганини кўп ўқиганман.Шу масалада ўғилларимга қандай тарбия берсам улар шундай бўла олишади.Албатта динда тарбия қиляпмиз,Яна нималар қўшишим керак.Ўзи мени шу гумон истакларим тўғрими? Аллаҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу катта мавзу, бу ерга ёзиб сиғдириб бўлмайди. Сизнинг мулоҳазаларингиз тўғри. Биздаги аёллар бироз қадрсиз. Бу ҳам дин таълимотидан узоқлашиш оқибатида бўлган. Эркакларнинг энг катта хатоси уларни жиловлаб турмаса бошқа чиқишини рўкач қилиши. Бу тўғри тарбия эмас. Бу хатоларни ислоҳ қилиш учун аввало кўпгина фикларни тўғрилаш лозим. Валлоҳу аълам!