Рўзамни очиб юборсам гуноҳ бўлмайдими?

21:09 / 01.06.2022 | Mo'tabar | 350
Ассалому алайкум! Иссиғим чиқиб, тишим оғриб ва оғриқ борган сари кучаётгани сабабли рўзамни очиб юборсам гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Бошқа куни қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!