Ассалому алайкум! Агар киши масжидга кеч колиб, таровех, кегин витр намозини жамоат билан укиса хуфтон намозига улгурмай колганлиги сабаб хуфтон намозидан олдин витрни укиса, ва витр намозини укиб, ундан кегин хуфтон намозини укиса, витрни бошкатдан укидими ёки масжидда укилгани кифоя киладими?
– Ва алайкум ассалом!Витрнинг вақти мухтор қавлга кўра хуфтон намозини адо қилганидан сўнг киради.
Хуфтон ва витрнинг вақти бир вақтда киради. Аммо витрни хуфтон намозидан аввал ўқиш дуруст эмас. Сабаби: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздларида хуфтон билан витрни кетма-кет ўқиш фарз. Ушбу кетма кетликка қасддан амал қилмай, витрни аввал ўқиса дуруст бўлмайди ва уни хуфтондан кейин қайта ўқиши шарт. Аммо хуфтонни ўқиганман деб ўйлаб ёки билмай бетаҳорат ўқиган бўлиб, сўнгра зоҳир бўлиб қолса витрни қайта ўқимайди. Чунки унутиш туфайли бу икки намознинг орасидаги тартиб соқит бўлади.
-Икки шогирдлари: витр намози хуфтонга тобеъдир. Шунинг учун уни қасддан муқаддам қилса ҳам унутиб муқаддам қилса ҳам дуруст бўлмайди.
Мухтор қавл Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавллари. “Дуррул мухтор”да шундай.
Хулоса шуки, биров унутиб витр аввал ўқиб қўйса дуруст. Қасддан ўқиса қайтаради. Валлоҳу аълам!