Ассалому алайкум! Саодат асри қиссалари китобида, Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. Меърож кечасида Аллоҳни кўрганлар деб ёзилган, шунга ўйланиб қолдим, ўзи шу китобни ўқисак бўладими? Жавоб учун раҳмат, ножоиз савол берган бўлсам узр, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Китобни ўқиш мумкин. Баъзи маълумотларининг тўғрилиги ҳақида мулоҳазалар бор. Айрим олимлар Аллоҳни кўрганликларини айтадилар. Валлоҳу аълам!