Намоз

09:07 / 24.03.2022 | Robiya | 498
Ассалому алайкум!
Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолони ҳидояти тегиб, намозхон бўлдим, 5 вақт намозга тушдим, кейинчалик вақт ўтиб, алҳамдулиллаҳ ҳижобландим. Аллоҳга янада яқин бўлишга интилдим, бунга эришиш учун қўлимдан келган ишни барчасини қилдим. Намоз вақтини интиқиб кутардим, тезроқ намоз вақти бўлсаю, мен намоз ўқисам дердим, яъни намозимга бўлган ишқим кучайиб борарди. Аммо вақт ўтиб, ҳозирги кунда намозларимга бўлган шошилишларим йўқ бўлиб қолган, вақт ўтиб намоз ўқий олмай қолдим, намозга бўлган ишқим, шошилишларим йўқ! Намозга азон этилган пайт ғафлат босяпман, эриниш, ҳаттоки ҳа майлин эртага ўқирман деган ўй ҳаёллар ҳам келяпти. Илтимос, менга маслаҳатингиз керак. Нима қилсам аввалгидек намозга, Аллоҳимни ҳидоятига қайтаман. Ҳатто баъзиларда, нима гуноҳ қилдимки, Аллоҳим мени жойнамоз устида мен билан суҳбат қургиси йўқ деб ўйланиб қоламан. Сиздан илтимос, маслаҳатингизга муҳтожман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Маъсиятларни тарк қилинг. Тавба ва истиғфорни лозим тутинг. Намоз ҳақида маърузалар эшитинг.  Валлоҳу аълам!