Ассалому алайкум! Мен бир қизни чин қалбимдан севаман, у ҳам севади. Онаси билан гаплашганимда ҳаммасини тушунтирдим, ўқишимни, қизи ҳам мени севишини, аммо менга , сен уқийвер, қизимни ҳаёлини бузма, қизимни Тошкентда ўқитиб, Тошкентга узатаман деди. Мен қандай йўл тутушим мумкин. Дин тарафлама ким айбдор,севган қизимнинг онаси ҳам номозҳон. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Кутаман
– Ва алайкум ассалом!Ҳеч ким айбдор эмас. Бундай масалалар ихтиёрий бўлади. Кимдир севсаю, унинг севганини қабул қилиш ҳеч кимга мажбурий эмас. Валлоҳу аълам!