Шартлашиш

06:56 / 16.03.2022 | Zulfiya | 394
Ассалому алайкум! Биз яқинда дугонам билан бир шарт ўйнадик, шартда рахматли Шайхимизни "Рухий тарбия " номли китобларини ким биринчи ўқиб бўлишга келишдик, яна шунчаки ўзимизга қизиқроқ бўлиши учун ютқазган одам, ютган одам қайси китобни хохласа оша китобни оберишга келишдик. Энди мени ўйлантирган нарса, бу ишимиз динимизга тўғри келадими ўзи? Атрофимдаги одамлардан сўрадим, улар билишмади, китоб ўқиш яхши, лекин ютқазган одам ютган одамга нарса обериши тўғри, нотўғрилигини аниқ айта олишмади, илтмос шу саволимга жавоб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлмайди. Тарафлар зарар кўрмаслиги керак. Ютуқни иккингиздан бошқа одам берса жоиз. Валлоҳу аълам!