Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, туғилган кунда ҳадя бериб гунохкор бўлмайманми деб савол берганимда қуйидагича жавоб берган эдингиз: Ва алайкум ассалом!Нимага асосланиб берасиз, шуни ўйлаб кўринг. Валлоҳу аълам!
Асосан ҳадя бераётганимда, ўша инсонга керакли, манфаатли нарса беришга харакат қиламан. Ва ўша олаётган инсонни қалбан хурсанд бўлишини ўйлаб бераман. Бу холатимга аниқроқ жавоб берсангиз илтимос.
Яқинда ота онамни, ака укаларимни бирма бир туғилган кунлари бўлади, жудаям фикрларим тарқоқ, нима қилишни билмаяпман. Шунга илтимос, тўғри йўлни кўрсатсангиз. Жавобингиз учун миннатдорман. Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Туғилган кун муносабати билан беришингиз шартми? Асос ҳадя бериш бўлса бошқа кунлари бераверинг. Валлоҳу аълам!