Банкда ишлаб топган пулга буюм олган бўлса

17:42 / 07.01.2022 | M | 415

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Халкимизга килаётган хизматларингизни Аллох кабул килсин ва ажрини купайтириб берсин. Омин. Саволим шуки, мен 3 йил хусусий банкда кредитлаш булимида ишладим ва буни харом эканлигини энди англаб етдим. Алхамдулиллах. Лекин шу давр мобайнида уйга идиш, мебел, простиня, кийим-кечак, яна бошка буюмлар ва тиллалар олдим. Боламга ва оиламга шу пулдан едирдим.  Энди тавбадаман ва ишламаяпман. Лекин хар доим хаёлимда уйимнинг нимасига карасам ХАРОМ деган фикр келаверади. Хамма нарсамни йигиштириб мухтожларга бериб юборайми? Нима килай йул курсатинг. Каффорат хам беришим керак буладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсаларни ҳаммасини тарқатиб юборасиз. Ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш. Валлоҳу аълам!