Талок

11:48 / 06.01.2022 | Lobar | 669
Ассалому алайкум! Одина опа! Эрим билан 2 йилдан бери бирга яшамаймиз.Бир қизимиз бор.Эримни менга мажбурлаб уйлантиришган, кўнгли бошқасида бўлган экан. Отам вафот этганлар. Мен ёлғиз фарзандман. Онам касал бўлиб ётганларида, қарашга борганимда, онам хали касаллар, тузалгунларича қолай деганимда: "Қолсанг қолиб кетвур" деганлар. Қизимизни даволаниши ва бошқа жуда зарурий эхтиёжларини етарли даражада таъминламайди.Мени умуман хеч нарса билан таъминламайди. Эрим бир марта судга ариза берганида рад этишган.Талоқ сўраганимда судга ариза топшир, суд ажраштиргандан кейин талоқ бераман дейиши тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз мақсадини амалга ошириш учун шундай қилаётган бўлади. Кўнгли бўлмаса, мажбурлаб яшагандан фойда йўқ. Сиз ҳам бола учун алимент пулини талаб қилинг. Суд орқали бўлса ҳам.   Валлоҳу аълам!