Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим узунлиги учун узр сўрайман. Овсиним билан 5-6 йилдан бери бир уйда яшаймиз. Овсиним қизлик уйига, яшаб турган уйимиздан ўғирлаб, ҳеч кимга билдирмасдан нарсаларни жўнатади. Мен бу нарсаларни ўзим кўрдим ва овсинимни огоҳлантирдим. Аҳир қандай қилиб яшаб турган уйидан нарса ўғирласа бўлади? Бу бўлаётган ишлар 2-3йилдан бери давом этади. Овсиним ҳам ўзи тан олди ва давом этяпти шу ишида. Мен бу ишларни айтмаётганлигимни сабаби, Аллоҳ талло агар бир инсон бошқа инсонни айбини яширса ,қиёматда ўша инсонни ҳам айбини яшираман деган ваъдалари бор. Агар мен қайноғамга ҳамма билганларимни айтсам, ҳотини билан уришса 2та боласини уволига қолмайманми. Агар ким эр ва хотинни ўртасига совуқчилик солса, менинг умматиммас деган гапларидан ҳам қўрқяпман. Лекин йиллар давомида бўляткан бу ишларни айтмасам виждоним ҳам қийналяпти. Чунки бу уйдаги барча нарсалар қайнотамни мулки. Илтимос. маслаҳат беринглар нима қилай.
– Ва алайкум ассалом!Сиз уни огоҳлантиринг. Тўхтамаса, айтишга мажбур эканингизни айтинг. Тўхтамаса, эрингизга ёки эрига айтасиз. Бўлиб ўтган айбни сатр қилинади. Аммо давом эттираверса сатр қилинмайди. Валлоҳу аълам!