Атаб берилган пул

08:47 / 08.10.2021 | Mohinur | 506
Ассалому алайкум! Ота онам менга егулик, йўлкира ёки бошқа ҳаридлар учун пул беришса, мен ҳаммасини ишлатмай, тежаб, айнан ўша иш учун атаб берилган пулдан бошқа хайрли ишлар учун ҳам фойдалансам бўладими? Яъни, улар берган пул меники бўладими, ўз номимдан фойдалансам бўладими? Кейин ўша хайрли ишлар учун сарфласамда уларга айтмасам ҳам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сўраб, аниқлик киритиб олинг. Одатда бундай пуллар умумий тасарруф учун бўлади. Валлоҳу аълам!