Ғусл ҳақида

21:14 / 06.03.2017 | Савол | 40

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Ғусл қилганда сочни тўлиқ ювиш керакми ёки масҳ тортса ҳам бўлаверадими? Гап шундаки баъзан айрим сабабларга кўра, ҳар 2 кунда, ё ҳар кун ғусл қилишимга тўғри келади

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ғуслда сочнинг таги билан ювиш фарз, масҳ тортиб бўлмайди, кунда ғусл қилишга тўғри келса ҳам. Валлоҳу аълам.