Ассалому алайкум! Исмим Насибахон, ёшим 28 да. Касбим ўқитувчи, ҳозир бола тарбияси билан машғулман. Мен жуда Қуръон ўқишга қизиқаман. Турмуш ўртогим ноқонуний таълим олишимга рухсат бермаяптилар. Ҳозиргача 26 порани тажвид асосида ўқиб ўргандим. Жаҳонгир қори Неъматовни тажвид қоидаларини онлине дарсларини кузатиб боряпман. Лекин шу дарсларда мен билмаган қоидалар ҳам бор экан, шуларни тушунишим қийин бўляпти. Ҳарфларнинг сифатлари боби. Саволим шундан иборатки, мен ва мен каби аёллар қаерда Қуръон ва тажвид қоидаларини ўргансак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ислом цивилизатциясида. Валлоҳу аълам!