Таҳоратда товон ювмаса

01:48 / 18.08.2021 | Dilshoda | 404
Ассалому алайкум! Онамнинг товонлари ёрилади. Таҳорат олсалар сув тегиб бу янада авжланяпти. Илтимос, йўл кўрсатсангиз. Таҳоратда сув билан ювмасдан нам сочиқ билан оёқларини артиб таҳорат олсалар бўладими? Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ювиш фарз. Шифокор маслаҳатини олинглар. Муолажа қилиш керак. Валлоҳу аълам!