Ассалому алайкум! Хурматли устоз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Қилаётган ҳайрли амалларингизни бардавом қилсин. Устоз, саволим қуйидагича: биламизки икки хайз орасидаги поклик 15 кун. Аммо нифос ва хайз орасида покликнинг чегараси борми? Биринчи фарзандимни дунёга келтиргач нифоснинг 38 39 чи кунларидан хайз қони келишни бошлаган яъни нифос тугамай туриб хайз бошланган. Ва бу қон хайз қони эканлигини гинеколог ҳам таъкидлаган. Яқинда 2чи бор фарзандли бўлдим. Нифос 39 кунда тўлиқ тугади. Оқликни кўрдим. Ғусл қилиб намоз бошладим. 2кундан сўнг яна қон аралаш ажралма келяпти. Мен нима қилай буни истиҳоза деб намозни давом эттирайми ёки хайз ҳисоблайверайми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Нифос ва ҳайз орасида ҳам 15 кун поклик бўлиши керак. Шунга кўра истиҳоза деб намоз ўқийверинг. Валлоҳу аълам!