Қимор

16:28 / 18.06.2021 | Roziyaxon | 484
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ҳозирда кенг тарқалган интернет қимор 1хбет га пул тикиб ўйнайди. Табиийки ютқазади. Лекин бу ўйинни ташламаябди. Қуръонни ушлаб қасам ҳам ичди, лекин ўйнашда давом этябди. Ҳалол топган пулини қиморга тикиб келябди. Мен аёли сифатида нима қилишим мумкин? Ўзи зиёли, илмли инсон, лекин негадир адашди. Баъзан ажраш деган хаёллар тинчлик бермаябди. Маслаҳат беринг, Аллох рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яқинлар орага олиб насиҳат қилишсин. Бу одат ҳам касаллик каби бўлади. То тарк қилиб шифо топгунича яқинларининг назорат керак. Валлоҳу аълам!