Илтимос, жавоб берсангиз

16:16 / 18.06.2021 | Озода | 470
Ассалому алайкум! Онам 4-5 йил олдин тоблари қочган эди, медицина томондан ҳамма анализлар яхши эди. Бир кинначи аёл раҳматли бувимда чилтон бўлганлигини ва шу чилтон чирқираб юрганини, онамга қўнганини айтди. Онамга чилтонни олишни, кинна солиб юришларини айтди. Онам ака опалари билан маслахатлашиб қўй сўйдириб чилтонни олдилар, мадрасани битирган, илми бор Тўра амаки фотиҳа бериб чилтон олинди. 1 йилда чилтон янгилаб, чучвара тугиб, кинна солиш кераклигини айтишди, лекин онам бажармадилар, орадан вақт ўтиб онамнинг тоғаси ва амакиси оламдан ўтганда онамнинг мазалари қочди. Ўша одамлар чилтони бор одам маййит кўриб бўлмайди, чилтонни янгилаш керак, дейишди. Шундан сўнг онам яна яхши бўлиб тузалдилар. Шу амаллар, гаплар қанчалик тўғри ва динимизда чилтон борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бари асоссиз хурофот нарсалар. Валлоҳу аълам!