Талоқ

07:49 / 02.06.2021 | Muborak | 438

Ассалому алайкум! Устоз, турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб қолгандик. Қайнонам ва қайнотамдан рухсат сўраб онамникига кетгандим, эрим "мени рухсатимсиз кўчага чиқибсан, демак мени маҳрамим эмассан", деб смс ёзибди. Талоқ тушган бўладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Маҳрамим эмассан"дан хотиним эмассан деб талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ боин (никоҳсиз қайтиб олиш жоиз бўлмаган талоқ) тушган бўлади. Валлоҳу аълам!