Тирноқ, лак, рўза

03:24 / 02.06.2021 | mkk nmm | 796
Ассалому алайкум! Тирноқда лак билан рўза ва намоз, таҳорат ва ҳоказолар ўтадими, яъни лак суришдан олдин ғусл олиб кейин лак сурсаю, намоз рўза тутса таҳоратлари қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Лакни таҳорат устига қўйсаю яна таҳорат синиб қайта покланиш керак бўлса, лак сабабли таҳорат дуруст бўлмайди. Таҳорат дуруст бўлмаганидан кейин намоз ҳам дуруст бўлмайди. Рўза лак қўйган ҳолда жоиз. Валлоҳу аълам!