Башоратчилик

17:45 / 22.11.2020 | Раъно | 647
Ассалому алайкум! 5 вақт намозимни ўқийман. Хўжайиним намоз ўқимайдилар. Бир кун уйга домлани олиб келаман дуо ўқитиб оламиз дедилар, рози бўлдим. Домла ишларини бир бурчакдан кузатиб турдим. Тушунишим бўйича у ўзини фолбин эмас башоратчиман деди. Эрим бўрини тирноғи, яна бир нималарга ўқиб қўйинг деди. Бир нималарни ўқиди, эшитиб қолдим. “Кавсар”, “Фотиҳа” сурасини хато қилиб ўқиди. Жуда жаҳлим чиқди. Йиғлаб тавба намозларини ўша пайтни ўзида ўқидим. Хўжайнимга ҳам улар кетгандан кейин гапирдим. Ҳозирда ўзимни айбдор ҳис қилаяпман. Худди энг катта гуноҳи кабирани қилгандай. Уйимдаги фаришталар чиқиб кетиб шайтон билан тўлгандай. Нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилибсиз, ўша кифоя. Валлоҳу аълам!