Расулуллоҳ, сизни соғиндим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира ажрамай, Ортингиздан изма-из юргим келяпти, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Анасдек жон фидо қилолмасам ҳам, Абу Дужонангиз бўлолмасам ҳам, Уларнинг ҳаётин ўқиган оним Авж олар соғинчим, кўзларимда нам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Тоифликлар зулми қалбим тирнайди, Маккалик мушриклар тинмай тергайди, Эвазига тоғдек-тоғдек олтин берса ҳам, Мадиналик ансорлар сизни бермайди, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Меҳр кўрсатишар отам, онам ҳам, Кўнглимни кўтарар дилкаш ҳамхонам, Бундай ғамхўрликдан қувнайман бир дам, Аммо соғинч ҳисси тинмас шунда ҳам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Дунё-дунё чиройдан безганда юрак, Айтмангиз менга ҳеч латифа, эртак, Сўрасангиз, гар не айтай бўлак, Ҳадис айтиб беринг, менга шу керак, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Ё, Расулуллоҳ, сизни умматларингиз жуда соғинишган. Сизни «Келажакда мени шундай умматларим борки, улар молу авлодларидан кечиб бўлса ҳам, мени бир бор кўришга муштоқ бўларлар. Мен ана шу умматларимни кўришни истардим, деган сўзингизни эшитганда кўзларига ёш оладилар. Уларга сизни охиратда кўриш тасалли беради, холос. Ё Расулуллоҳ, бизларни дуо қилинг. Сизга муносиб уммат бўлайлик. Зулумат ботқоғидан олиб чиққан «Саодат» кемангизни бошқарадиган давомчингиз бўлайлик. Аллоҳ таоло бу дунёда Сизни кўришликни насиб қилмади, охиратда бирга қилсин! Тушларимда кўришликни насиб қилсин...
Мавзуга оид мақолалар
БАА маданият ва илм тараққиёти вазирлиги сунъий интеллект ёрдамида исломий санъат ривожланиш суръатларини давоми...

11:57 / 06.03.2019 3368
Даъват ошкор этилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига келган динга икки йилу уч ой давоми...

08:14 / 21.01.2017 4182
Муслима аёлқизларнинг Рамазон ойидаги кундалик дастури Дастурни татбиқ этишдан аввал бир неча изоҳлар давоми...

21:31 / 06.03.2017 5767
Маккада бутун ер юзини нурга тўлдириб бир ой туғилди. Инсоният ҳаётида янги саҳифа очилди. Гўёки бутун давоми...

11:56 / 24.12.2018 4624