Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар. Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим Пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларнинг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абдуманоф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика. Аёллари: Хадича бинти Ҳувайлид, Савда бинти Замъа, Оиша бинти Абу Бакр, Ҳафса бинти Умар, Зайнаб бинти Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинти Абу Умайя), Зайнаб бинти Жаҳш, Маймуна бинти Ҳорис, Жувайрия бинти Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинти Абу Суфён), Мория бинти Шамъун, София бинти Ҳуяй. Фарзандлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча фарзандлари Хадича онамиздан дунёга келганлар. Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бўлган, аммо улар ёшликларида вафот қилганлар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим. Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунналар. Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинти Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинти Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» – икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар. Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинти Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома. Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинти Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Муҳассин, Зайнаб, Умму Кулсум. Усмон ибн Аффон ва Руқайя бинти Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда давоми...

16:17 / 18.11.2016 3700
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, қуйидаги саволларга жавоб беришингизни интиқлик ила кутаман «Ҳадис ва Ҳаёт» давоми...

14:58 / 15.10.2016 8697
Литванинг Вильнюс шаҳрида мусулмонларга масжид қуриш учун ер ажратилди. У тўрт йилдан сўнг қурилади, деб давоми...

00:55 / 30.08.2019 4162
Мен отаоналарга саҳифаларда болаларининг, айниқса чақалоқларнинг суратини қўйишдан сақланишни маслаҳат давоми...

19:00 / 04.09.2019 3805