Ҳомилани олдириш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаи-назаридан жавоб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Саволингизда келган маъно айнан бу масаладаги шариат ҳукмининг хулосасидир.

Ҳомилани олдириб ташлаш, бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ.

Аёлларнинг ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишлари ҳам ўзларидаги бола кўриш қобилиятини йўққа чиқаришдир. Одатда, бола кўпайса, боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган.

У Зот бошқа бир оятда яна:

«Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», деган.

Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди. Ҳозирги замон жоҳилиятида ҳам очлик ёки кўп сарф-харажатдан қочиб фарзандни туғмаслик, битта ёки иккитадан орттирмаслик одати кенг тарқалган. Бу, аввало, эътиқод бузуқлигига бориб тақалади. Аллоҳга иймони йўқ ёки бузуқ ақидадаги, Аллоҳ ҳаммага ризқ беришга қодирлигини инкор этадиган одамгина фақирликдан қўрқиб, ўз болаларини ўлдириши,яъни туғилишни тўхтатиши мумкин.

«Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».

Катта гуноҳдир. Аллоҳнинг розиқ эканлигига иймон келтирмасликдир.

Бугунги куннинг мусулмон уламолари, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ва ҳомилага жон кирмасдан олдин уни олдириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишга рухсат бор, дейдилар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 650 гр ун 4 та тухум 300 гр шакар разрихлител 300 гр ёнғоқ бир банка давоми...

11:29 / 02.03.2017 8941
Асли Саудия Арабистонлик 16 ёшли Вена мактабларидан бирида таҳсил оладиган Рауф Ҳумадий машҳур Apple давоми...

16:09 / 19.11.2017 4403
Гуноҳлардан халос бўлайлик десак...     Жума намозини ўқиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ жалла давоми...

10:50 / 22.12.2017 6420
Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни давоми...

15:27 / 10.11.2016 3429