Ҳожилар хизматига биринчи марта аёлларни ишга олишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудиянинг Ҳаж ишлари бўйича Вазирлиги, ҳаж амалини бажаришга келган зиёратчи аёлларнинг хизматига тарихда биринчи маротаба аёлларни ёллашга келишишди. Ҳукуматнинг тавсияси билан мадиналик  6 та муслима ишга олинди.

Яқин келажакда, Маккада ишлаш учун ҳам аёлларни ишга олиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча уларнинг сони 100 кишини ташкил қилиши мўлжалланмоқда. Аммо бу каби маъсулиятли вазифага аёлларнинг аралашишини танқид килаётганлар ҳам бор.

Саудия Арабистони фуқаролари: «Қабул қилинган бу қарор оилаларга салбий таъсир қилиши мумкин. Чунки аёл ва эркакларнинг аралаш ҳолда ишлашлари ножоиздир», – дея фикр билдирганлар. Бу ҳақида  «ansar.ru» хабар берди.

Манба: «islamisemya.com» сайти.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Муслималар форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз» номли давоми...

23:01 / 10.03.2017 5390
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган эканлар «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан давоми...

16:49 / 23.12.2016 5048
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга мерос яна бир суннат амал ўз илмий тасдиғини топди. давоми...

11:34 / 27.12.2018 3564
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бугун, 30 июнь, соат 9. 30 да Islom.uz порталининг muslimaat.uz сайти ҳамда forum.muslimaat.uz давоми...

09:25 / 02.07.2017 12574