Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини, яъни тўртдан бирини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди.

Ундан озини очиб ўқиса намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Валлоҳу аълам.

САВОЛ. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли ишсиз қолганман. Оиламиздагилар пишлоқ пишириб сотиш билан шуғулланишади. Яқиндан бери пишлоқ пишириш жараёнида Россияда ишлаб чиқарилган, номини айнан келтираман: «Сигужние ферменти животного происхождения« кукунидан фойдаланиб пиширилган пишлоқлар шаръий ҳалол ҳисобланадими? Агар ҳаром деб ҳисобланса, мен улар топган маблағдан фойдаланиб бирга яшашим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ. Мазкур кукуннинг таркибини ўрганиш керак, агар унга ҳаром нарсалар қўшилмаган бўлса, яхши. Ҳаром нарса қўшилган бўлса, фойдаланиш ярамайди.
Агар ўша нарса ҳаром бўлса, сиз уларнинг бошқа касбидан ўзингиз учун нафақа олиб яшасангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Туғруқхонадан мактублар ТАҚДИМ Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл... Алишер давоми...

20:40 / 17.02.2017 4227
Рамазон ойининг бошланиш куни маълум бўлди. Бутун кун давомида телефонимга яқинларим, дўстларим ва ҳар хил давоми...

15:13 / 15.05.2019 4567
Келиб чиқиши хитойлик бўлган жанубишарқий Осиёнинг таниқли топмодели Феликсиа Йип Felixia Yeap Исломни қабул давоми...

13:52 / 25.01.2017 3670
Хатмона 2016 Бугун 3 июнь санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар билим юртида катта шодиёна битирувчи давоми...

14:04 / 06.03.2017 7621