Ҳаж сафари бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3 сентябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 484 нафардан иборат дастлабки гуруҳи иккита рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди. Зиёратчиларга сафардан олдин Давлат рамзи туширилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар, «Ҳажнома» китобчаси ва видеотасмалар тақдим этилди.

3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик жами 5200 нафар зиёратчини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Тошкент –  Мадина, Бухоро – Мадина, Самарқанд – Мадина, Термиз –Мадина, Фарғона – Мадина, Андижон – Мадина ҳамда Урганч – Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатилади.

27 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда – Тошкент, Жидда – Бухоро, Жидда – Самарқанд, Жидда –Термиз, Жидда – Фарғона, Жидда – Андижон ҳамда Жидда – Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умрадан кейинги умра, иккисининг орасидаги нарсаларга каффоратдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас», дедилар.

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Юртдошларимизга ва қолаверса, Ҳажни, Ҳажжи мабрурни ният қилиб чиққанларнинг барчасига ана шу улкан бахт насиб этишини, ибодатларни бекаму кўст бажариб, ўз оилаларига ҳожилик мақомига эришган ҳолда қайтишларини тилаб қоламиз!

Манба: «qadriyat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Унутилаётган суннатлар ва уларнинг мусулмон ҳаётидаги ўрни          Баъзан мақолалар, маърузаларда давоми...

23:04 / 19.03.2017 8271
САВОЛ Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан давоми...

17:23 / 16.10.2016 5845
       Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳамнафас бўлиш неъматини давоми...

20:23 / 28.02.2017 6741
Банда эркак бўлсин, аёл бўлсин, у хатодан холи эмас. Аёл дегани фаришта дегани эмас. Аёллар ҳам хато давоми...

06:03 / 19.11.2022 4419