Нигерия муфтийлари мусулмонларни ўзларининг ҳисобларидан ҳажга юборишади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нигериянинг мусулмон пешқадамлари султон Сокото Саад ҳожи Абубакр III бошчилигида ҳукуматга ҳаж йўлланмаларига маблағ ажратишга тайёр эканликларини билдиришди.  Султон Сокото – бу мамлакатнинг анъанавий диний раҳбарининг унвонидир.

Нигерия давлати барча дин вакиллари учун  муқаддас қадамжолар зиёратининг маблағ  таъминотини тўхтатиб қўйган эди. Шунинг учун давлат Президенти мусулмон  пешқадамларининг  таклифини мамнунлик билан қарши олишди.

«Хайрия таклифини қабул қилар экан, Президент амир ваколатхонаси  давлат ғазнасидан ҳеч қандай пул олмаслигини билдириб ўтди»,– дея тушунтирди Президентнинг ижтимоий масалар бўйича маслаҳатчиси   Малям Гарба Шеху.

«е-ислам.кз»нинг  хабар беришича, Нигерия ҳалқи қонуннинг бу моддаси давлат ғазнасига ортиқча ҳаражат бўлади, деб ҳисоблашарди. Шу сабабли давлатнинг муқаддас қадамжолар зиёратининг таъминотини тўхтатилишини қўллаб-қувватлашган.  Бунинг орқасидан эса миллионлаб долларлар тежаб қолинган.

Манба: «e-islam.kz.ru» сайтидан олинди.

 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvfTzZHUes764embed

13:20 / 27.10.2016 4216
   Ғайрат Мажид исмли шахс айтади «Бу Ҳазратнинг ҳаётлик чоғларида бўлиб ўтган эди.... Мен Шайх давоми...

17:12 / 12.02.2017 7036
Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни давоми...

09:05 / 28.04.2019 4475
Яхши кир ювиш воситаси тозалик гарови саналади. У ювилаётган мато ҳиди ва сифатини кўнгилдагидек қилиши давоми...

07:38 / 26.01.2017 6407