Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир иккисининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, эрини ҳам, қайнотасини ҳам сеҳрлаб олган, яъни ўқитган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, фақат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳар хил ташвишлар...

 Шайх ҳазратлари, бу муаммони ечишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши – мавжуд ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам юқори ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб, сен-менга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди.

Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқи дилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар.

Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларини мустаҳкам қилиб, ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Агарчи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур. Мизожинг давоми...

20:44 / 17.02.2017 4345
«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан давоми...

12:14 / 04.05.2017 4999
Охирги пайтларда кўпчилик, жумладан, эркаклар ҳам ўпишиб кўришишни одат қилдилар. Ўзаро яқинлик ифодаси давоми...

13:56 / 24.11.2016 6150
Шайтон эшиклари БИРИНЧИ ЭШИК қўполлик ва жоҳиллик Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтоннинг давоми...

10:46 / 01.12.2016 4240