Ширинсўзлик ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилада ёки жамиятда содир бўладиган катта-кичик жанжалларни диққат билан кузатилса, барчасининг сабаби, кўпинча, қўпол сўз ва муомала бўлиши муқаррар. Бир киши ўйламасдан гапириб қўйса, бошқасига шу гап ёқмайди ва натижада бекордан-бекорга жанжал келиб чиқади.

Ширин сўз кўпгина муваффақиятларнинг омилидир. У тараққий этган жамият ташкил этишнинг асосларидандир. Шунинг учун ҳам бу нарсага барча тарбиячилар ва ислоҳчилар катта аҳамият берадилар. Улар доимо бошқаларга яхши сўзларни айтиш, мулойим гапларни танлашга ундайдилар. Яхши, мулойим гапни ишлатиш инсоннинг обрўсини орттиради, дўстларини кўпайтиради, ҳамманинг ҳурматига сазовор қилади.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ ширинсўз бўлишга чақиради: «Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир» (Исро 53).

Аллоҳ мана шу оятда мусулмонларни ўзаро суҳбатларида, гап-сўзларида ширинсўз бўлишга буюради. Агар улар буйруққа итоат этмай, ёмон сўзларни ихтиёр қилсалар, албатта, шайтон ораларини бузади ва натижада ёмонлик ва душманлик содир бўлади.

Бошқа бир оятда Аллоҳ шундай дейди: «Ва одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара, 83). Аллоҳ таоло паст овоз билан сўзлашга ундайди. Чунки ширинсўзлик шуни тақозо қилади. Овозини баралла қўйиб, бақириб-чақириб сўзлашни эса, эшакнинг ҳанграшига ўхшатади: «Ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир» (Луқмон, 19).

Аллоҳ кишилар билан сўзлашаётганда, муомала қилаётганда очиқ юзли бўлишни буюради ва қўполликдан қайтаради. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата шундай дейди: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» (Оли Имрон, 159).

Шу нарса мусулмонларга бир эслатмаки, улар ҳам доимо хушмуомала, ширинсўз бўлсинлар. Одамлар орасидаги муомалада Қуръон мана шу одобларни ўргатади.

Мавзуга оид мақолалар
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

16:57 / 09.12.2016 7143
Кашфиёт «Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ  Абу Зарр розияллоҳу давоми...

11:27 / 20.03.2017 23665
Туғруқхонадан мактублар ТАҚДИМ Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл... Алишер давоми...

20:40 / 17.02.2017 4229
Чин ихлос ва муҳаббат Кета олсангиз, Мадинаи Мунавварага кетинг Кета олсангиз, Мадинага ёшлик чоғингизда давоми...

10:35 / 30.09.2017 3943