Рамазон суҳбатлари. 10-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама сайтимиз фойдаланувчилари! Бугун сизлар билан  жуда катта ва ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи мавзу: «Эр ва хотин муносабатлари» ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, бир кунда,  бир соатда бу мавзуни таҳлил қилишга улгурмаслигимизни билган ҳолда, бу катта мавзуни бир неча бўлимларга бўлдик. Биринчи бўлиб, яъни айнан ўнинчи кун мавзуси сифатида аёлларнинг ўз эрларига бўлган муносабатларини тилга олсак. Айнан эса аёлларнинг бурчлари хусусида гаплашсак. Аёлларнинг бурчлари деганда биз таом тайёрлаш, кир ювиш, фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш кабиларни тушунамиз. Лекин булар аслида аёлларнинг бурчларига кирадими? Ва саволнинг давоми: аёлларнинг бошқа бурчлари ҳам борми? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китобларида ёзилишича «Ўз уйига боғланган, эрига ҳамиша итоатда бўлган, ўзига қараган, уйини тартибли ва ораста сақлаган, болаларига чиройли тарбия берган, оиласини бахтиёр қила олган аёл хотинларнинг энг яхшисидир . Хотин, айниқса, эрининг ўзидаги ҳақларини яхши билиб, уларни бекаму кўст адо этсагина, рафиқалик бурчини бажарган бўлади». Биз, барчамиз, аёллар эканмиз, бу борада холисона фикрларни ўзаро айта оламиз. Демак, суҳбатимиз ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Асрлар давомида дунёнинг энг машҳур файласуфлари ва турли дин мутахассислари Аллоҳнинг борлигини инкор давоми...

15:35 / 09.11.2016 4295
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

14:45 / 02.05.2019 7899
Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Руммон бинти Омир давоми...

12:31 / 10.01.2017 7100
ФИҚҲ ИЛМИНИНГ САМАРАСИ, УНИ ЎРГАНИШ ВА ЎРГАТИШНИНГ ҲУКМИ ҲАМДА ФАЗЛИ ҲАҚИДА Фиқҳ илмининг самараси Фиқҳ давоми...

15:11 / 31.07.2018 5015