Қалб садоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [gallery link="file" ids="8528,8527"] Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1 Ногаҳон нохуш хабар жон ўртади, Ғуссадин бори юраклар титради. Шайх Муҳаммад Содиқ ул қутби замон, Амри Ҳаққа бўйсуниб топширди жон. Сипқариб ул ногаҳон жоми ажал, Бизни қўйди доғи ғамга бу маҳал. Бу мусибат шарҳига ожиз қалам, Айлайин дерман агарчи якқалам. Жону жисмим титрагай, кўзларда ёш, Сели ашким бўлди гўё нону ош. Қалби тоза халқимизнинг камтари, Илму ирфон ғазнасин чўнг гавҳари. Хушсухан, хушфеъл яна ҳозиржавоб, Юртида юксак нуфуз, олийжаноб. Ул «Ҳилол-Нашр» ичра зўр ношир эди, Маърифат ёймоқ учун ҳозир эди. Қанча истеъдони ул бошин силаб, Берди фатво рағбату оқ йўл тилаб. Бўлдилар юз жуз китоби қўлма-қўл, Бари бирдек мулки дилга топди йўл. «Islom.uz»да олам аҳлига мудом, Суҳбат айлаб топди чексиз эҳтиром. Тўғри йўлга бошлади элни у зот, Барча топгай эрди устоздан нажот. Энди армон барчаси, дилда алам, Мисли тогғдек елкамизни босди ғам. Нуктадон устоз бугун сафларда йўқ, Айрилиқдан мулки дилда лахча чўғ. Дилни доғ этди букун ҳижрон ғами, Ер юзини тутди сўнгсиз мотами. Ўрнини ким тўлдирар – тилда сўроқ, Ёндирар жону кўнгилни бу фироқ. Бўзлагай Абдулаҳад армон аро, Айрилиб устозидан мотамсаро. Эслагай ҳар лаҳзада хуш суҳбатин, Шайхнинг офтоб сингари нур талъатин. Ҳаққига айлар дуо ҳар лаҳзада, Жойи бўлсин боғи фирдавс-равзада! Бўлди достон қалб садоси ушбу кун, Ҳазрат устоз таърифи топмас якун.    

Абдулаҳад қори ШАҲРИХОНИЙ

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло  «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар давоми...

20:42 / 17.11.2016 6269
«Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одатҳайз ва нифосдан ташқари қон оқишидир. Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, давоми...

10:08 / 10.05.2017 12960
Истамбулдаги бошқармаси директори ўринбосарининг Риа Новостига хабар беришича, давлат бу қурилишда давоми...

19:02 / 14.12.2016 3766
Масжидул Ақсо биринчи икки қибланинг бири, уч ҳаромнинг биттаси, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро давоми...

15:57 / 25.07.2017 11222