Фарзанд - бебаҳо неъмат!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Бир неча йиллар олдин, ҳомиладор бўлган қўшнимизнинг аёли «Фарзанди дунёга келгач, уни фарзандсиз дугонасига берар экан», дейилганини эшитиб қолдим. Дугонаси эса қўшнимизга «Ласетти» русумли автомобил берар экан. Албатта, бу «келишув»ни савдо каби тушуниб бўлмайди. Зеро, фарзанд бебаҳо неъматдир. Уни ҳар қанча маблағ ёки бошқа моддий нарсалар эвазига алмашиб бўлмайди. Бу ерда қўшнимиз тирноққа зор бўлган бир дугонасига яхшилик қилиш учун унга бола туғиб беришни ўйлаган, деб ўйлайман. Улар ҳам ўз навбатида бу улкан яхшиликка миннатдорчилик сифатида арзимас бўлса-да, ҳадяни ният қилгандирлар. Қолаверса, ўшанда қўшнимизнинг битта машинаси ҳам бор эди.

Орадан кунлар ўтди, балки, ойлар ўтгандир, вақти соати келиб, кутилган фарзанд дунёга келди. Ширингина қизалоқ. Онаси уни тўққиз ой бағрида олиб юриб, энди ёруғ дунёга келтирганда, наҳотки, бошқага бериб юбора олса?! Жажжи фарзанди энди бошқа бировни отам деб, онам деб ўсадими?! Улар боласига ҳақиқий ота-онасидек бўла олармиканлар?!... Ахир яқин дугонаси-ку, ишончли кишилар, улар билан борди-келди қилиб туришади. Кейинчалик ҳам истаган вақти фарзандини кўра олади. Қолаверса, дугонаси бефарзанд бўлса, уларнинг уйига фарзанди билан бирга қувонч кириб боради, бир оиланинг бахтиёрлигига сабаб бўлиш, уларни бир ташвишдан халос бўлишларига сабаб бўлиш, катта савоб бўлади, иншааллоҳ...

Қўшнимнинг ҳозирда иккита машинаси бор, лекин иккинчисини ҳам ўзи сотиб олган.

Буларнинг ҳаммасини бизникига ўйнагани келган қўшнимнинг қизалоғини кўриб, эсладим...

Ғиёсиддин

Мавзуга оид мақолалар
Фарзандларнинг дарсларини қилдириш отаоналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, давоми...

01:54 / 06.01.2024 2804
gallery ids33605,33604,33603,33602,33601,33600,33599,33598 Куни кеча Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида 1 октябр устоз давоми...

18:54 / 29.09.2018 4427
«Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат куни ўз соҳибига шафоатчи бўлади». Муслим ривояти 2012 йил 19 сентябрь куни давоми...

19:52 / 30.11.2016 3933
Мактабда бир бой ўқувчи қизча камбағал дугонасигаquotМенинг онам янги машина сотиб олди, чунки у сенинг давоми...

21:11 / 06.07.2023 3075