Парвардигор, солиҳа ёр бер
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Берар бўлсанг жуфтимни агар, Парвардигор, солиҳа ёр бер. Бўлса ҳамки, мискина, безар,

Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўлмаса ҳам қасру саройлик,

Илми бўлсин, илм – зўр бойлик. Юзидан ҳам қалби чиройлик, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўлсин дилда севгиси сенга, Сенинг учун бўйсунсин менга. Сўзи даъват, чорлар ҳақ динга, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўла олсин жон у жонимга, Илтифот-ла Онажонимга. Айланар ҳурматли хонимга, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Иймонимга қувват бўлгувчи, Йўқчиликка тоқат қилгувчи. Ҳар не бўлса, Сендан билгувчи, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Ҳақ йўлингда юрар мардона, Сирларимни тутар пинҳона. Жаннат уйларида мастона, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Тутар йўли суннат ҳар ишда, Ҳовлим саранжому саришта. Элга ўрнак юриш-туришда, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Фарзанд берсанг, бўлиб шодонлар, Ундириб жаннатий райҳонлар. Ўстирар ҳофизи Қуръонлар, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Кечир ўтган гуноҳларимни, Ҳақ йўлга бур оёқларимни. Изсиз қўйма сўроқларимни, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бандангман мен, Ўзингсан Эгам, Кимдан сўргум Сендан сўрмасам. Солиҳлардан қил ўзимни ҳам, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Ғайрат Ҳошим

Мавзуга оид мақолалар
Халқаро болалар китоби куни 2 апрель, Г. Х. Андерсоннинг туғилган кунида нишонланади. 1967 йили Халқаро давоми...

11:53 / 02.03.2017 5574
Масаллиқлар 1 та тухум 1 ст сув ёки сут 1 чой қошиқ туз 34 қошиқ ўсимлик ёғи 35 ст. ун Қиймаси 500 гр қийма 3 давоми...

12:59 / 29.11.2016 5361
Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва давоми...

19:13 / 21.12.2016 3788
Саломатлик  туман бойлик. Дини Исломда ҳар бир шаръий амал ибодатдир. Буларнинг барчаси инсоннинг икки давоми...

12:42 / 30.11.2016 3994