Тушдаги дийдор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

       Ҳазрат вафот этганларига ҳам мана ўн бир кун бўлди. Ўша кундан бери на ҳаловат, на хотиржамлик бор. Устозга бунчалик боғланиб қолганимни вафотларидан кейин билдим. «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», деган гапга яна бир бора амин бўлдим. Ҳазрат ҳаётлик чоғларида суҳбатларида бир неча бор бўлганим қалбимга таскин берсада‑да, Аллоҳдан у кишини тушимда кўришни, рўёда бўлса ҳам бир бор дийдорларига тўйишни қаттиқ сўрадим.

22 март куни Аллоҳ қалбимга бир умрлик таскин насиб этди. Бомдод намозидан сўнг қайлула пайтида тушимда Ҳазратни кўрдим. Ҳазрат Андижонга келсалар, одатда, одамлар орасида қолиб кетар, тўс‑тўполон бўлиб кетар эди. Худди шу тарзда бизнинг маҳалламизга келибди эканлар. Аср вақти эмиш. Ҳазратни негадир ҳеч ким уйига таклиф қилмаяпти. Одатда, бу иш бизда талаш бўлиб кетарди. Шу пайт Устоз менга қарадилар-да, «Қори, сизларникига кирсак бўладими?» дедилар. Мен шунақа хурсанд бўлиб кетдимки, ичимга сиғмасдим. Югургилаб уй томон чопдим. Уйга кириб: «Ая, ая (бизнинг шевада онани шундай атайди), Шайх ҳазратлари бизникига киряптилар, жой тайёрлаш керак», дедим. Патносга нон‑чой қилиб олиб киргунимча Ҳазрат намозни ўқиб, ётишга тайёргарлик қилаётган эканлар. Чарчаган бўлсалар керак‑да деган ўй ўтди. Кейин ухлаб қолмасинлар деб, гап очдим: «Устоз, қизингиз Одина опа ҳам саволларга жуда чиройли жавоб беряпти». Шунда у киши: «Ҳа, муаллимамиз катта устозларда таълим олган‑да», дедилар. Сўнг: «Бизни дуо қилинг», дедим. Шундай дуо қилдиларки, бутун умматга нима керак бўлса, ҳаммасини Аллоҳдан сўрадилар. Уйғониб кетдим. Қарсам, тушим. Ўзимда йўқ бахтиёрман, гўё бу неъмат ҳеч кимга насиб қилмагандек. Шундан бери қалбим ҳотиржам, Устознинг ҳаққига дуои хайр қилиб юрибман.

 Азиз Ислом

 

Мавзуга оид мақолалар
Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги давоми...

14:01 / 24.11.2016 6315
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

16:36 / 23.12.2016 3811
2014 йилнинг 26 январида Москванинг Crocus City Hall концерт залида Россия Муфтийлар Кенгашининг Расулуллоҳ давоми...

20:25 / 20.01.2017 3844
Ўлим. Бу сўзни эшитишнинг ўзиёқ кишини юзидан табассумни нари қилади. Кутилмаган сергаклик келиб, кишини давоми...

13:20 / 24.12.2016 3919