Ислом дунёсида катта йўқотиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дунёсида  катта йўқотиш,
Мўминлар бошида аламли ёзиқ.
Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Қайнаб чиқаётган илм булоғин
Барча мўминларга қилдилар тортиқ.
Очдилар ҳар кимнинг иймон булоғин
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмга ташнанинг чанқоғи қониб,
Маънавий руҳимиз оларди ҳордиқ.
Қалбларда эътиқод олови ёниб,
Сизни тинглар эдик, Муҳаммад Содиқ.
 
Билмаганни сўраб олардик билиб,
Жавобингиз бўларди иймонга озиқ.
Ўлимингиз кетди юракни тилиб,
Ҳурматли шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмингиз меваси – китобларингиз,
Биз учун ҳар қандай бойликдан ортиқ.
Қулоғимда қолди хитобларингиз,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Бизга йўл кўрсатган асарларингиз,
Ҳатто ўлимингиз оламга ибрат.
Дунё бўйлаб минглаб шогирдларингиз
Сизни кузатиш-чун келдилар, Ҳазрат.
 
Бундайин ҳурматни кўрмаган кўзим,
Мени чулғаб олди ҳавас ва ҳайрат.
Сизга шогирдликдан бахтлиман ўзим,
Бизга таълим берган муаллим – Ҳазрат.
 
Икки дунёнгизга етарли савоб,
Ислом дини учун қилдингиз хизмат.
Аллоҳ сизга берди муносиб жавоб,
Улкан муҳаббатга етдингиз, Ҳазрат!
Мастура Тиллабоева
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

13:37 / 23.07.2018 3839
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим «Албатта, бир кун келиб, Ҳазрат ҳақларида ёзаман. Ахир оддий бир инсоннинг чин давоми...

11:05 / 05.02.2017 8120
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Набийимиз Муҳаммад давоми...

19:49 / 17.03.2017 6816
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Шаъбон ойи дўстларга муборак бўлсин Ўзи бизга ҳайрбаракани, давоми...

10:31 / 24.12.2016 6042