Олимларга ўрнак бўлган, Ҳазратим!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Илм таратмоқнинг ҳар йўлин қўллаб, Зиё улашарди чанқоқ қалбларга. Адашган дилларни Ҳақ томон йўллаб, Рошидларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Китоб таълифида кўп ғайрат қилди, Тушмади қўлидан кетгунча қалам. Бизларга муборак меърос қолдирди, Олимларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Нақшбандга мурид, қалбида Аллоҳ, Тилида истиғфор, қўлида қалам. Уммат қайғусида чекарди алам, Орифларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Турфа хил фитналар урчиган замон, Тўғри йўлни бизга фарқлаб берарди. Йўллай олар эди бир маслак томон, Арбобларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Ярарди халқининг яхши кунига, Ваъзу насиҳат-ла тергаб қалбларни. Сийрати ҳамоҳанг эди сўзига, Воъизларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Бизларга эдингиз беминнат манба, Кўнгилга келганин сўрадик – билдик. Қолдирмай биримиз қилмайин канда, Масъулларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Таълим олган эдик сиздан буни ҳам, Сабр-ла тақдирга бош эгдик, кўндик. Устоз, рози бўлинг биздан, шуни ҳам Айта олмай қолдик сизга, Ҳазратим!  

Отабек Усмонов

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб Дунё яратилишига сабаб бўлганингиз учун ҳам давоми...

10:11 / 15.12.2017 3885
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Аллоҳга чексиз илтижоларимиз ижобат бўлиб, Ҳаж сафарига бориш насиб қилиб давоми...

18:29 / 21.11.2016 4418
Дарс бошланишида телевизордан ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари давоми...

15:54 / 26.12.2016 4434
Бугунги кунда юртимизда туризмини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дунёга машҳур гўзал давоми...

16:07 / 29.10.2019 4238