Жанубий Кореяда очилган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номлари берилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery ids="5684,5685,5686,5687,5688,5689,5690,5691,5553,5555,5556,5551,5552"] Ҳозиргина хабар қилинишича, кечагина Жанубий Кореяда очилган, у ердаги юртдошларимиз учун Ўзбекистондан имом-хатиб тайинланган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номлари қўйилибди.
Дарҳақиқат, шайх ҳазратлари бу узоқ ўлкадаги ватандошларимиз, диндошларимизнинг ҳам ғамини еб, чинакам олим, ҳақиқий устоз сифатида у ердаги масжиднинг соф Ислом, соф ақида асосида фаолият юритишига астойдил ҳаракат қилдилар, шахсан бош-қош бўлдилар. Улуғ устозимиз пайғамбарларнинг чинакам вориси сифатида умрларини Исломга хизмат қилиб, илм-маърифат тарқатишга бағишлаган эдилар. Ўзларидан ҳам бир олам беназир илмий мерос ва ишларини давом эттиражак шогирдлари қолди. Мана, Исломни ўрганиш ва ўргатиш ишлари узоқ ўлкаларда ҳам давом этаётганига яна бир намунанинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Кожедодаги ушбу масжид бундан буён шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номлари остида расмий равишда фаолият кўрсатадиган бўлди. Аллоҳ таоло улуғ алломамиз, буюк устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган барча солиҳ амалларига беҳисоб ажру мукофотлар ато этиб, олим бандаларига ваъда қилган абадий неъматларига буркасин!

«info.islom.uz» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳазратим Рамазон ойи келиш арафасида ҳамма қатори мен ҳам сизни эсладим. Аслида эсладим давоми...

14:41 / 12.02.2017 4745
.Пешқадамлар карвони,...Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солганлари хайрли ишлардан давоми...

09:39 / 16.05.2023 2623
Фарзандга муносиб исм қўйиш отаонанинг бурчларидан бири ҳисобланади. Исмларнинг энг яхшилари Аллоҳга давоми...

19:49 / 02.01.2017 10247
Ҳасаднинг офати Дунёни ажиб мезон узра яратиб, унда иллатли инсонлар жазосини ҳам, солиҳ амал эгаларининг давоми...

17:48 / 23.09.2017 5914