Ҳар бир ишда яхшиликни ихтиёр қилинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрлик олим, марҳум Муҳаммад Шаъровий бундай деб ёзган экан:

«Шаръий жазоларни татбиқ этишга иштиёқманд бир ёш йигит билан баҳслашган эдим.

— Исломий давлатда ёш мусулмонлар йиғиладиган дискотека бўлса, уни портлатиб юборса бўладими ёки бўлмайдими? – деб сўрадим ундан.

— Нега бундай қилиб бўлмас экан, албатта, портлатиш жоиздир, – деб жавоб берди у. Мен яна:

— Унинг ичидаги одамларни ўлдириш мумкинми? – деб сўрадим.

У жавоб берди:

— Жоиз, нега мумкин эмас экан.

Мен ундан:

— Агар улар гуноҳ ичида ўлдирилса, нариги дунёда улар қаерда бўладилар? — деб сўрадим.

У айтди:

— Албатта, жаҳаннамга тушадилар.

Мен яна сўрадим:

— Шайтон уларнинг қаерга тушишини истайди?

У айтди:

— Шайтон уларни жаҳаннамга туширишни истайди.

Мен айтдим:

Сен шайтон билан яқинлашмаяпсанми, мақсадларинг бир бўлиб қолмаяптими: сен уларни жаҳаннамга тушишини истаяпсан, шайтон ҳам шуни истайди?!

Кейин унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтиб бердим:

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир яҳудийнинг ўлигини олиб ўтишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг элчиси, Сизни йиғлашга нима мажбур қилди?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу жон жаҳаннамга тушган жондир, мен эсам уни бундан қутқариб қола олмадим. Қайғураётганим сабаби – шу», деб жавоб қилдилар у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Сўнгра у йигитчага дедим:

— Энди сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўллари билан сен танлаган йўл қанчалик фарқ қилаётганига боқ: У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни тўғри йўлга солишни истаган эдилар, сенинг мақсадинг уларни жаҳаннамга киргазишдир».

Мавзуга оид мақолалар
Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини давоми...

01:04 / 23.03.2021 7129
Бургут қиссасиТоғ чўққисида бир она бургут яшарди. У бўлажак авлоди соғлом, етук бўлсин деб айнан шу ерни давоми...

18:12 / 25.11.2021 24469