Ғалати санъат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болангизни қарғаманг, Дуо қилинг болани. «Ит», «Эшак» деб сўкишга, Ҳаё қилинг, болани. Расулуллоҳ дердилар, Юзларидан ёғиб нур: «Болалар бу ― жаннатнинг Гулу райҳонларидур». Тўғри, баъзида «гулу райҳон» лар ҳам куйдирар, Шўхлиги ошиб кетса, Жонингиздан тўйдирар. Бобом дерди: «Болани Сўкмоқ асли эмас эп», Жаҳлингиз чиқса: «Нодон» ёки «хумпар» деб. «Бой бўлгур», «кўпайгур» денг, Асло деманг, «ўл», «лаънат», Шуни билиб қўйингки, Сўкиниш ҳам бир санъат. Қанийди, Пайғамбардай Сўксангиз, қилсам ҳузур Ул Зот дердилар, сўкса: «Бурнинг ерга ишқалгур». Тилдан чиққан ҳар сўзда, Маърифат, зиё бўлсин, Ҳатто сўкишингиз ҳам, Яхши бир дуо бўлсин. Ихлос билан қилинган, Ҳар ниятинг ушалар, Ҳар сўзга кўкда «Омин!», Деб турар фаришталар. «Ит» десангиз, ит бўлиб, Ўзингизни қопади, «Эшак»дан эшак, ҳар ким Ўз тилида топади. Фарзандингиз билан эл Фахрланиб яшасин, Иту эшак феъллардан, Парвардигор асрасин. Олим, шоир, ҳунарманд, Полвон бўлсин болалар Юртга керакли, ҳалол Инсон бўлсин болалар. Болангизни сўксангиз, «Пошшо бўлгур», деб сўкинг, «Олим бўлгур», «Ҳизрга Ошно бўлгур», деб сўкинг. Оғиздан чиққан ҳар сўз, Марҳабо, билки, кушод. Инсон маърифатини Ўлчайдиган даражот.      
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvgsRgrEdAegfeatureyoutu.beembed

10:51 / 05.06.2018 4295
  Масаллиқлар 1 кг оқ ун, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой кошиқ туз, 30 г хамиртуруш, 200г сариёғ Ўзбекистонда илгари давоми...

13:05 / 29.11.2016 4839
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

11:33 / 25.11.2016 4491
1. Ер юзидаги энг бахтли инсон намозини елкадан ерга қўйиладиган юк эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш давоми...

22:21 / 08.02.2017 6048