Пиццачалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар:

Хамирга: 125 г маргарин, 150 г сут,  ярим чой қошиқ хамиртуруш, ун, туз.

Қиймасига: 400г мол гўшти, 300г пишлоқ, 50 г кетчуп.

Тайёрланиши: сутни илитиб, хамиртуруш, маргарин,  туз ва унни қўшиб, юмшоқ хамир қорилади. Бир соатча тиндириб қўйилади. Мол гўшти қийма қилинади.Таъбга кўра туз ва кетчуп қўшиб аралаштирилади.(Помидор, булғор қалампири, зайтун ёки қўзиқорин қўшса ҳам бўлади) Хамир кичкина зувалачаларга бўлиб олинади.

 Бир оз тингандан сўнг очиб,  устига қийма суртилади. 140° С да 25-30 дақиқа давомида пиширилади. Пишишига 5 дақиқа қолганида қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб чиқилади. Бу пиццачалар, айниқса, болажонларга жуда ёқади. (Айтилган маҳсулотлардан, тахминан, 35, 40 дона пицца чиқади)

 Умму Ҳанифа

Мавзуга оид мақолалар
Яхшилик қил, дeнгизга от Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина давоми...

12:10 / 04.03.2017 6799
embedhttpyoutu.be481d0iT1PQembed

14:56 / 25.10.2016 6577
Мегаполиснинг энг оммавий кўча шоуларининг ташкилотчилари сайтининг хабар беришича, «Ҳелловин»ни байрам давоми...

19:31 / 02.12.2016 3591
gallery linkfile ids5653,5652,5650,5649 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг таъзия маросимларининг иккинчи давоми...

06:29 / 03.02.2017 13393