Делфинотерапия: катталар ва болалар учун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Афалина-делфинлари Аллоҳ таоло яратган  ноёб жонивордир. Делфинлар нафақат ақли ва дўстоналиги, балки антиқа даволаш қобилияти билан ажралиб туришади. Шунинг учун олимлар делфинотерапия деб аталувчи махсус терапевтик даволаш усулини ишлаб чиқишган.   Аввало «ўзига хос болалар»нинг жамиятга тўлақонли ижтимоий-руҳий ва жисмоний мослашиши учун реабилитация мажмуи шундай номланган. Даволаш сеансларининг негизида инсон ва жониворнинг мулоқоти ётади. Ёрқин ҳиссиётлар гидролокация (сув ости товушлари) билан уйғунликда тузалишга кучли туртки бўлади.

 Делфинларнинг инсон саломатлигига бўлган самарали таъсири Англияда 1978 йилда аниқланган. Ҳозирги кунга келиб делфинотерапияни қўллаш кўлами бўйича АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Россияда эса тиббиётнинг бу каби ноодатий усули 1988 йилда қўлланила бошланди ва бу борада мутахассислар томонидан анчагина ютуқлар қўлга киритилган.

 Делфинотерапиянинг  самарадорлиги   моддалар алмашинуви ҳамда организм психосоматик  бузилишлар  туфайли келиб чикадиган турли хил   тизимидаги касалликларда кўринди. Шунингдек, бу усул    МАТ (марказий асаб тизими) патологияси, аутизм, Даун синдроми, ДЦП, нейросенсор карликнинг оғир кўринишлари каби касалликларнинг  комплекс реабилитацияларида яхши натижалар берган. Делфинлар билан бевосита сувда мулоқот қилиш боланинг жисмоний ҳамда нутқий ривожланишини кучайтиради.  Бу ерда делфинлар   боланинг  патологик  кўрсатмалари ва тўсиқлари орқали ўтувчи ўзига хос «ип» вазифасини бажарадилар.

 Даволаш икки босқичда олиб борилади.  Биринчи босқичда кичик ёшли беморни қизиқтириш орқали мия активлаштирилади.  Бола барча сезиш, кўриш ва эшитиш органларидан сенсор маълумотларни  яхлит ҳолга келтиради. Кейинги босқичда эса  инсон ва делфиннинг  умумий руҳий ҳамда  ҳаракатга келтирувчи иш жараёни бошланади.  Терапевт  биргаликда структуравий машқлар йиғиндисини бажаришни таклиф этади. Шу йўсинда делфин билан фаол мулоқот юзага келади.  Масалан, предметларни  отиш ёки  ушлаб олиш, нишонга тегиш, обруч ёки арқондан копток отиш.

 Сўнг сувда ҳаракатларнинг ривожи бошланади.  Бу эса оғзаки  ва оғзаки бўлмаган ҳаракатларнинг  ўзаро доимий  уйғунлиги орқали келиб чиқади. Ҳар бир машқ элементлари болага терапевт томонидан олдиндан кўрсатиб тушунтириб берилади.   Шунингдек, тиббиёт ходимларининг  таъкидлашича, делфинотерапия руҳий жароҳатлари бўлган: ҳалокатга учраган, мушкул аҳволда колган ва асирликка тушган инсонларга  ҳам ёрдам берар экан.

«islam i semya.com» сайтидан олинди.

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Кўп гапирмасликМуслима қизлар учун кўп ҳолларда сукутдан кўра гўзалроқ ва яхшироқ нарса бўлмайди. давоми...

22:01 / 06.12.2023 3438
Жиззаки йигит бўлган экан. Бир куни отаси унга халтада мих берибди ва жаҳлини боса олмаганда бир донадан давоми...

16:18 / 28.12.2016 4003
Жаннатга кирмай қолиш. Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг давоми...

15:27 / 17.11.2016 4748
Бир  кичик бола Париж масжидларидан бирига кириб имомга деди «Онам мени сизларнинг ўқишингизда ўқиш учун давоми...

19:43 / 17.02.2017 6143