Туркия Куба давлатида масжид қуради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўзининг Кубага қилган расмий ташрифида, у ерда масжид қуришни таклиф этди. Куба президенти Раул Кастро бўлган дипломатик музокараларда, Гаванада Истамбулдаги Ўртакўй масжиди каби мусулмонлар учун ибодатхона қуришга тайёрлигини айтди.

 «Агар сиз маъқул деб билсангиз, биз Гаванада қурилажак масжиднинг ҳамма ҳаражатларини ўз зиммамизга олишга тайёрмиз. Мен лойиҳанинг сметаси, ҳамда қурилиш ишларига доир барча маълумотларни тақдим қилдим», – деб таъкидлади Кастро билан бўлган суҳбат чоғида Эрдоған.

Туркия президенти Куба давлатининг Саудия Арабистони билан тузилган битими ҳақида  ҳам таъкидлаб ўтди. Шунинг учун Кариб давлатида ҳам масжид қуришга рози экани, аммо шу вақтгача Эрдоғаннинг таклифига Гавана рози ёки розимаслиги аниқ бўлмагани тўғрисида гапирди.

«Ал-Арабия»нинг хабар беришича, ҳозирги кунда Кубада Ислом динига эътиқод қилувчи кишилар сони бир неча мингга яқин экан. Бу 11 миллионлик орол аҳолисининг кичик бир қисмини ташкил қилади. Айтиб ўтиш жоизки, ҳозирда Туркия Куба билан унча катта бўлмаган ташқи савдо-сотиқ алоқаларига эгадир.

«islamisemya.com» сайтидан олинди.

  Гўзал таржима қилди

Мавзуга оид мақолалар
     Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса ўша вақтда давоми...

06:50 / 06.02.2017 10352
Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли давоми...

21:39 / 08.07.2023 2342
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 2016 йил  июль ойининг 19 куни «Islom.uz» порталининг «muslimaat.uz»  сайтида Рамазон ойида давоми...

23:10 / 10.03.2017 4836