Никоҳ хутбаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга никоҳда ва бошқа нарсаларда ҳожат хутбасини таълим бердилар:

«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз ундан ёрдам сўраймиз ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Шаҳодат берурманки, Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Ва шаҳодат берурманки, албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини бажо этиб тақво қилинг, фақатгина мусулмон ҳолингизда ўлурсиз». «Ва ўзингиз У ила сўраладиганингиз Аллоҳга ва раҳимлар ҳақида тақво қилингиз. Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир». «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри гап гапиринглар, сизнинг амалларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, катта ютуққа эришибди».

Сунан эгалари ривоят қилишган.

 Никоҳ пайтида сўзланадиган сўз муқаддимасида ушбу хутбани ўқиш суннатдир. Шунингдек, никоҳдан бошқа муносабатларда ҳам. Бу хутба ҳамду сано, ташаҳҳуд ва тақвога чақирувчи учта ояти каримадан иборатдир.

Бани Сулаймлик бир кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга совчи қўйиб, Умома бинти Абдулмутталибни сўрадим. Бас, у Зот уни менга ташаҳҳудсиз никоҳлаб қўйдилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

Умома Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари бўлади. Бани Сулаймлик киши Уббод ибн Шайбон розияллоҳу анҳудир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу никоҳда хутба ўқимаганлари никоҳ пайтида хутба ўқиш суннат эканлигини билдириш учундир. Чунки у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишни ҳеч тарк қилмай, доимо қилсалар, вожиб бўлиб қолади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичида ташаҳҳуди йўқ ҳар бир хутба худди мараз қўлга ўхшайди», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Хутба қилмоқчи – сўз сўзламоқчи бўлган киши бисмиллаҳ, ҳамд, салавот ва ташаҳҳуд айтмоғи, шунингдек, тақвога чақирмоғи лозим. Шу жумладан, никоҳ хутбасида ҳам.

Мавзуга оид мақолалар
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким Аллоҳ учун Ҳаж давоми...

15:16 / 10.11.2016 5796
gallery linkfile ids3771,3770,3767 Конференция учинчи кунининг эрталабги қисмида Кувайт давлатидан ташриф буюрган Ислом давоми...

10:44 / 30.01.2017 4057
Ким неъматларга шукр қилмаса, албатта унинг заволига учрайди. Ким уларга шукр қилса, уларни арқонлар билан давоми...

05:56 / 18.04.2019 4212
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб Саодату ҳидоятимиз сабабчиси. Аллоҳ таоло у зотни давоми...

14:16 / 11.12.2017 4065