Москвада «Ислом стили» халқаро фестивали бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

15 июнь куни Москвадаги Бутун Россия кўргазмалар марказида «Ислом стили» халқаро фестивали бўлиб ўтди. Ушбу тадбир, одатда, Москва халқаро Moscow Halal Expo кўргазмаси доирасида ўтказилади.
Фестиваль мақсади – жамоатчилик эътиборини кийинишда Ислом маданияти ва стили дунёсига жалб қилиш, ҳамда россиялик исломий кийимлар модельерлари ва ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш. «Ислом стили» фестивалини тўлақонли мусулмон аёллари учун «Йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири» деб атаса бўлади», дейди фестиваль раҳбари Ойгул Шовалиева. «Бу тадбир модалар намойиши шаклида ўтказилди ва унда ҳам опа-сингилларимиз муҳаббатини қозонган модельерларнинг янги тўпламлари ҳам, ёш дизайнерлар ижодлари ҳам намойиш этилди. Биз фестиваль меҳмонлар ёдида қолиши учун барча имкониятларимизни сарфладик, ҳамда Ислом стили – бу, нафақат диндорлик кўрсаткичи, балки бу аёлларнинг ҳаёси ва ўзига хослигини ифода эта оладиган чиройли кийим эканлигини намоён этдик». Фестивалда иштирок этишнинг асосий шарти ― кийимларнинг Ислом нормаларига мувофиқлигидир. Меҳмонлар Rezeda Suleyman, Bella Kareema, IRADA, Rimma Allyamova, PLUM ва бошқа модалар уйларининг янги тўпламлари билан танишдилар. Нуфузли мода тарихчиларининг ишонч билан қилаётган таъкидларича, бир неча йилдан кейин Жаҳон fashion индустрияси мусулмон мамлакатларидан илҳом олади. Yves Saint Laurent, Jean Paul Gaultier, Dolce & Gabbana каби жаҳоннинг тан олинган модалар уйлари эса бугунги кунда ҳам ўз тўпламларида исломий стил элементларидан фойдаланяптилар. Бироқ Россияда сўнгги йилда мактабларда ҳижоб кийиш билан боғлиқ ахборот шов-шувлари, умуман. жамиятда мусулмон маданияти ва Ислом одатлари тушунчалари паст даражада ва хусусан, ҳижобнинг моҳияти ҳақида тушунча йўқ эканлигини намоён этди. «Ислом стили» фестивалининг мақсади ― жамоатчилик эътиборини кийинишда Ислом маданияти ва стили дунёсига жалб қилиш.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларига ҳаёти ва фаолияти учун ризқ улашади. Аммо уни ҳар бир одамга Ўзи хоҳлаганича беради. давоми...

11:09 / 23.03.2017 4840
Қизлар ҳижоб ва ёпинғичлар билан ўзларини беркитсалар, йигитлар уйланиш учун уларни қандай танласинлар давоми...

11:35 / 25.01.2017 4458
embedhttpswww.youtube.comwatchvn7OWgjijqpcembed

14:28 / 15.03.2017 5588
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Роббимиз бу мақтовни  давоми...

15:23 / 11.12.2017 3893